Жорий йилда НАТО ҳарбий харажатлари 3 фоизга — 8 миллиард долларга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг НАТОнинг Варшава саммити арафасида берган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Европа мамлакатлари ва Канадада харажатларимиз 3 фоизга ошишини кутмоқдамиз. Бу 8 миллиард долларни ташкил этади», — деди у.
Бош котибнинг сўзларига қараганда, икки йил муқаддам Уэльсда бўлиб ўтган саммитда раҳбарлар НАТО ҳарбий харажатларини уч босқичда оширишга қарор қилган эди. Бу жараёнлар охирида ҳарбий бюджет НАТО давлатлари ЯИМининг 2 фоизини ташкил этиши лозим.
«Биз 2 фоиз кўрсаткичга ҳали эриша олмадик, айрим давлатлар харажатларни қисқартиришни давом этмоқда. Лекин давлат ва ҳукумат раҳбарлари Уэльсдаги келишувларни амалга ошириш учун барча ишни қилишларига аминман», — қўшимча қилди Столтенберг.
Изоҳ (0)