Туркиянинг Кемер курорти расмийлари Россияга тегишли Су-24 самолётининг ҳалок бўлган учувчиси — Олег Пешковнинг оиласига уй таклиф қилди. Бу ҳақда, Россиянинг Антальядаги бош консули Александр Толстопятенконинг сўзларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Кеча Кемер мэриясининг шаҳар раҳбари Мустафо Гул бошчилигидаги делегациясини қабул қилдим. Бу шаҳар расмийлари ҳалок бўлган учувчининг оиласига уй совға қилиш ниятини билдирди», — маълум қилди дипломат.
Илгарироқ Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин ҳукумат Пешковнинг оиласига товон тўлаш масаласини кўриб чиқишини айтган эди. Шу билан бирга, бош вазир Биноли Йилдирим товон уриб туширилган самолёт учун тўланмаслигини, фақат ҳалок бўлган учувчининг оиласига ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)