Агар Финляндия НАТО таркибига қўшилса, бир муддат илгари мамлакат чегараларидан узоқлаштирилган Россия қўшинлари яна эски марраларга олиб келиниши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Тасаввур қилинг, Финляндия НАТОга қўшилмоқда, бу дегани, Финляндия қўшинлари ортиқ мустақил бўлмайди, мутлақ суверен бўлмайди, улар НАТО ҳарбий инфраструктурасининг бир бўлагига айланади, ва шу тариқа НАТО бир лаҳзада Россия чегарасига келиб қолади», — деди у Финляндия президенти Саули Ниинистё билан ўтказган матбуот анжуманида.
«Ўйлаб кўринг, биз нима қиламиз бундай вазиятда? Қўшинларимизни бир ярим минг километрга узоқлаштирган эдик, улар эски жойда қолади деб ўйласизми?», — сўзида давом этди Россия етакчиси.
Шу билан бирга, Путин Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам Финляндия халқининг танловига ҳурмат билан қарашини билдирди.
Изоҳ (0)