• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Австралияга бориш учун 21 сабаб (фото)

    Бутун бошли қитъадан иборат мамлакат — Австралия сайёҳларнинг эсида бир умрга қолади. Унинг пляжлари, кенгликлари, қадимий қоялари, шаршаралари, сирли ўрмонлари ва улкан мегаполислари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Австралиянинг ёввойи табиати эса бойлиги ва ноёблиги билан ажралиб туради.

    AdMe ўқувчиларни мамлакатнинг энг диққатга сазовор жиҳатлари билан таништиради.

    Сидней операси (Sydney Opera House)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Сиднейдаги опера театри бугуннинг энг машҳур биноларидан ҳисобланади. Унинг «елкан»лари қитъани танитадиган рамзлардан бирига айланиб қолган.

    Харбор-Бриж кўприги (Harbour Bridge)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Сиднейнинг энг катта кўприги, дунёдаги энг йирик пўлат аркали кўприклардан бири. Кўприкнинг минораларидан бирида музей ва Pylon Lookout кузатиш майдони жойлашган бўлиб, у ердан туриб шаҳар маркази ва бандаргоҳ манзараларидан баҳраманд бўлиш мумкин.

    Ўн икки ҳаворий (The Twelve Apostles)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    «Порт-Кэмпбелл» миллий боғидаги қоялар гуруҳи. Буюк океан йўли яқинида жойлашган, Виктория штати.

    Горизонтал шаршаралар

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Австралиянинг кўплаб шаршаралари орасида гўзаллиги билан Рассел, кўп миқёслилиги билан Митчелл машҳур. Лекин қитъага хос яна бир табиий феномен бор — горизонтал шаршаралар. Буни Тэлбот кўрфазида кузатиш мумкин — бир-биридан 300 метр масофада жойлашган икки тоғ тизмасининг дарасидан сув кўтарилган пайтларда улкан тезликда шаршара оқиб ўтади.

    Кенгуру ороли

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Қўриқхона ва миллий боғлар орол ҳудудининг учдан бирини эгаллайди. Улкан қоялар ва яшил далаларда эчкемар, коала, ўрдакбурун, пастак пингвин, бойқуш ва кенгуруларни учратиш мумкин. Океанда эса дельфин ва тюленлар ўйнаб юради.

    Нитмилук миллий боғи, Кэтрин (Katherine Gorge) дараси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Ушбу ҳудуд инсон ва табиат уйғунлиги билан машҳур: сайёҳларнинг чодирлари яқинида валлабилар сакраб юради, осмонда учар тулкилар парвоз қилади, узоқроқда динголар увиллайди.

    Улуру қояси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Марказий Австралиядаги ушбу қоя 680 миллион ёшда. Унинг узунлиги — 3,6 километр, кенглиги — 3 километр, баландлиги — 348 метр.

    Хиллер ва Маккензи кўллари

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Маккензи дунёдаги энг тоза кўллардан биридир. Хиллер кўли эса пушти рангдалиги билан машҳур. Яқинда Extreme Microbiome Project лойиҳаси доирасида кўлга бундай тусни шўр сув дуналиелласи номли денгиз ўти бериб туриши аниқланди.

    Жанубий Австралия манзаралари

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Жанубий Австралия ёрқин манзаралар ва узумзорлари билан шуҳрат қозонган. Минтақанинг энг йирик шаҳри — Аделаида. Glenelg қуёшли пляжи, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомлар минтақанинг ўзига хосликларидир.

    Туб аҳоли

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Мамлакатда 250 тил гуруҳи ва 700 дан ортиқ диалектлар мавжуд. Бу тилларда гаплашувчи туб аҳоли вакиллари билан танишиш, уларнинг афсона ва ривоятларини тинглаш, маросимларида қатнашиш мумкин.

    Сидней аквариуми (Sydney Aquarium)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Бу аквариумни кўздан кечиришга 3–4 соат кетади. Sydney Aquarium «Шимолий дарёлар», «Жанубий дарёлар», «Катта тўсиқли риф» ва «Жанубий океанлар» номли мавзувий зоналарга ажратилган. Бу ерда учта сузиб юрувчи океанариум, 27 йирик ҳовуз ва 23 аквариум яратилган. Ташрифчилар 150 метр узунликдаги туннелдан ўтиб, аквариумлардаги жонзотларни томоша қилади.

    «Рэйнбоу-Бич» пляжида от сайри

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Гигантлар водийси», «Уолпол-Норналуп» миллий боғи

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    400 йиллик дарахтлар устидан саёҳат қилмоқчи бўлганлар миллий боғдаги 40 метр баландликда жойлашган Tree Top Walk титанли сўқмоқ йўлини танлайди.

    Пиннаклс чўли

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Чўл «Намбанг» миллий боғининг энг диққатга сазовор ҳудудидир. У ўзининг сирли ўткир учли қоялари билан машҳур.

    Ҳаво ранг тоғлар (Blue Mountains)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Буюк океан йўли

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Тинч океани чизиғи бўйича ётқизилган автомобиль йўли. Виктория штатида жойлашган. Узунлиги — 243 километр.

    Трассада рухсат этилган максимал тезлик — 80 километр/соат.

    Австралия ҳайвонот боғлари

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Сиднейнинг энг қадимги ҳайвонот боғи — Таронгада 340 турдаги жониворлар яшайди. Лекин мамлакатда бошқа кўплаб ҳайвонот боғлари ҳам бор: Perth Zoo, Melbourne Zoo, Healesville Sanctuary, Adelaide Zoo ва ҳ.к.

    Vivid Sydney фестивали

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Ушбу тадбир қишнинг бошида ўтказилади (Австралияда қиш июнда бошланади). Кенг кўламли фестиваль шаҳарнинг барча асосий обидаларини қамраб олади. Сидней операси, Муқаддас Биби Марям собори, Сидней университети, Қироллик ботаника боғи биноларида чироқлар шоуси намойиш этилади. Фестиваль учун ҳар йили ҳар хил мавзу танланади. Жорий йилдаги лейтмотив — туб аҳоли маданияти.

    Ҳинд океани соҳилида туя сайри (Cable Beach)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Ҳинд океани яқинидаги Брум шаҳрининг марварид пляжларида туялар устида юриб сайр қилиш ташкил этилган. Бундан ташқари, сайёҳлар Аргайлдаги олмос конига бориши, вертолёт кабинасидан туриб Кинг Жорж шаршараси ва Митчелл платосини томоша қилиши мумкин.

    Катта тўсиқли риф

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Great Barrier Reef 2900 алоҳида коралл рифлари ҳамда Коралл оролидаги 900 оролдан иборат. Катта тўсиқли риф Австралиянинг шимоли-шарқий соҳилида 2500 километрга чўзилиб кетган. Бу тирик организмлардан ҳосил бўлган Ер сайёрасидаги энг йирик табиий объектдир.

    Қитъанинг ҳайвонот олами

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Қитъа табиати бетакрор ва ниҳоятда ранг-барангдир. Австралияда 200 мингдан ортиқ турдаги жониворлар истиқомат қилади. Қитъа сут эмизувчиларининг катта қисми қопчиқлидир — оналар болаларининг қорнидаги халтачада кўтариб юради. Барча маълум ва машҳур жониворлар — коала ва кенгуру.

    01.07.2016, 11:52   Изоҳ (0)   33723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.