Жорий йилда Суриянинг қамал ҳолатидаги ёки бориш қийин туманларида истиқомат қилувчи 940 мингдан ортиқ одамга гуманитар ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалалар координацияси бўйича бошқармаси баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Ҳисобот даврида БМТ ва унинг ҳамкорлари айтилган ҳудудларга 93 гуманитар конвой йўллади, ёрдам 941825 кишига етказилди, шулардан 334150 нафари қамал ҳолатидаги шаҳарларда яшайди.
Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури асосида мамлакат ғарбидаги Дайр аз-Заврнинг қамал ҳолатидаги ҳудудларига ҳаводан юк ташлаш бўйича 61 операция ўтказилиб, 974 тонна озиқ-овқат муҳтожларга етказилди.
Изоҳ (0)