Ўзбекистон бўйлаб 1 июль куни ҳаво ҳарорати +40...+42 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
1 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража, Тошкент шаҳрида +22...+24 даража, мамлакатнинг қолган ҳудудларида +20...+27 даража илиқ бўлади.
1 июль куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +25...+30 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +40 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +42 даражагача кўтарилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)