Россия президенти Владимир Путин Туркияга турларнинг сотилиши, шунингдек, мамлакатлар ўртасида чартер рейсларнинг амалга оширилишига ўрнатилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда, Кремль матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Етти ой муқаддам бу борада қабул қилинган фармонга ўзгартишлар киритилди. Шу тариқа, чеклов чоралари кучини йўқотган деб топилди.
Шунингдек, Путин ҳукуматга туркиялик ҳамкасблар билан ташқи иқтисодий масалалар бўйича музокаралар ўтказишга кўрсатма берди.
Россия ҳукумати яқин вақтларда чартер парвозлари қайтадан ишга тушириладиган санани ошкор этиши мумкин.
Изоҳ (0)