АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 250 нафарга яқин жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Америка вакилларидан бирининг Reuters’га маълум қилишича, бу Ал-Фаллужа шаҳридан жанубдаги туманда ИШИД автомобиль конвойига зарба бериш натижасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 250 нафар жангари ва 40 та автомобиль йўқ қилинган.
Ўтган ҳафта якунида Ироқ армияси кўнгилли аскарлар кўмагида 2014 йилда ИШИД назорати остига ўтган биринчи йирик шаҳар бўлган Ал-Фаллужани озод этди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)