КХДР Қўшма Штатларнинг душманлик ҳаракатларига жавобан ядровий қудратини кучайтиришда давом этади. Бу ҳақда «Нодон синмун» газетасига республика Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Дипломат «КХДРни яккалаб қўйиш ва бўғиш мақсадида халқаро кампанияни астойдил кенгайтираётган» Вашингтон билан мулоқот қилиш эҳтимолини рад этди.
Баёнотга кўра, Американинг қанотли ракеталар билан жиҳозланган USS Mississippi атом сувости кемасининг Жанубий Кореянинг Пусан портига кириб келиши, унинг ҳаво ҳудудида B-52 сртатегик бомбардимончи самолётлари иштирокида ўқув машғулотларининг ўтказилиши ва «Пхеньянни босиб олиш» режаларининг ишлаб чиқилиши КХДРни ғазаблантирган.