Бенни Харлем модель ва мусиқачи бўлиш билан бирга, ажойиб ота ҳамдир, деб ёзади AdMe.
Яқинда у ўз Instagram’ига 6 ёшли қизи Жаксин билан тушган суратларини жойлай бошлади. Бир қарашда, суратларнинг ўзига хос хислати ота-боланинг ноодатий соч турмаги бўлиб туюлади. Бироқ аслида Бенни бу суратларни бутунлай бошқа сабаб билан эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, у ота сифатида қизини тарбиялаш ва ҳимоя қилишдан ташқари, унга табиат ато этган гўзалликдан уялмасликни кўрсатиб бериши ҳам керак. Шу тариқа, Бенни қизи Жаксин кучли ва ўзига ишонган одам бўлиб улғайишига умид қилмоқда.