Америка ҳукумати Ливиянинг Бенгази шаҳрида жойлашган Марказий разведка бошқармаси базасига ҳужум уюштирилиши муносабати билан турли бошқармаларнинг тизимлари ва турли даражада тегишли чораларни кўрмаган. База АҚШ дипломатик миссияси мақомига эга бўлган. Бу ҳақда АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси махсус қўмитаси томонидан Бенгазидаги фавқулодда ҳолат вазиятлари бўйича якуний ҳисобот хулосасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«2012 йилнинг 11 сентябрида Американинг Бенгазидаги объектига радикалларнинг ҳужуми бошлангандан саккиз соат ўтиб ҳам АҚШнинг бирор бир куч ғилдираги (механизмда) ёки воситаси Ливия томонга бурилмади», — дея маълум қилди мазкур ҳужжатни ишлаб чиққан қўмита раиси Трей Гауди.
Америка маъмурияти кескин танқид қилинганлигига қарамасдан, ҳисобот ўша вақтда АҚШ давлат котиби бўлган Ҳиллари Клинтонга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилмайди.
МРБнинг Бенгазидаги базасига ҳужум уюштирилганлик вазиятлари бўйича янги суриштирувни Конгрессда 2014 йилда республикачилар ташкил қилган эди. Уларнинг фикрича, Оқ уйни бошқарувчи демократлар ушбу иш бўйича маълумотларни яшириш билан шуғулланган.
Изоҳ (0)