Евро—2016 гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ўтказган Англия миллий терма жамоаси мусобақа билан нимчорак финалда хайрлашди.
Чорак финал йўлида Исландияга қарши саф тортган Рой Хожсон жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ваҳоланки ҳисоб 4-дақиқадаёқ инглизлар томонидан очилганди.
3-дақиқага келиб словениялик ҳакам Исландия дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳужумни бартараф этиш чоғида дарвозабон Раҳим Стерлингни қўполлик билан тўхтатиб қолганди. 11 метрлик жарима зарбасини Уэйн Руни аниқ амалга ошириб, жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Орадан 1 дақиқа ўтиб мувозанат тикланди. Рагнар Сигурдссоннинг аниқ зарбасини дарвозабон Жо Харт қайтара олмади.
18-дақиқага келиб Колбейн Сигторссон ҳисобда исландияликларни олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда ҳам «Манчестер Сити» посбони жамоаси жонига оро кира олмади.
Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Исландия терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Европа чемпионатининг чорак финалига йўл олди. Ярим финал йўлида исландияликлар мусобақа мезбони бўлмиш Францияга қарши кураш олиб боради.
[wpse_match id="368877" show_title=1]
Изоҳ (0)