Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия прокуратураси Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиси Олег Пешковнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган Альпарслон Челикка нисбатан жиноий ишни қайта тиклади. Бу ҳақда Reuters агентлигига ўзини ошкор этмаган туркиялик мансабдор маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Hurriyet нашрига кўра, Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган туркманлар сафида Сурияда ҳукумат кучларига қарши жанг олиб борган Альпарслон Челик Измир вилояти қамоқхонасидан озод этилди, бироқ унга мамлакатни тарк этиш тақиқланган.

Олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путинга йўллаган мактубида «Номи россиялик учувчи ўлими билан боғланаётган Туркия фуқаросига нисбатан текширув олиб борилаётгани» ҳақида маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар