Ўтган йили Германияга Суриядан келган қочқин 150 минг евро пул топиб олиб, уни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига топширди. Воқеа Минден шаҳрида содир бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
25 ёшли суриялик эркак хайрия жамғармаси томонидан совға қилинган жавон ичидан пул топиб олди. Ёғочлар остида 50 минг евро нақд пул ҳамда 100 минг евролик омонат дафтарлари яшириб қўйилган экан.
Полиция вакилларининг сўзларига қараганда, топиб олинган кичик пуллар кўп ҳолларда қайтариб берилади, аммо бу қадар катта сумманинг полицияга топширилиши истисно ҳолатдир.
Минден полицияси «Кун қаҳрамони» деб атаган йигит Германияга 2015 йил октябрида келган эди.
Изоҳ (0)