Сайёҳлар Хитой жануби-шарқидаги Хунань вилоятида жойлашган дунёдаги энг узун шиша кўприкни синдиришга уриниб кўрди. Конструкциянинг мустаҳкамлигини текшириб кўришни уни лойиҳалаштирган муҳандисларнинг ўзлари таклиф қилди, деб хабар бермоқда TJournal сайти Daily Mail’га асосланиб.
Синов 25 июнь куни бўлиб ўтди. Босқон зарбалари натижасида шишада ёриқлар пайдо бўлди, аммо иншоот бунга дош бера олди. Шундан сўнг автомобиль кўприк устидан 393 метр йўл босиб ўтди.
Изоҳ (0)