Америка Кубоги–2016 турнирининг финал баҳсида Аргентина ва Чили терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди.
Пенальтилар сериясида аргентиналиклардан Лионель Месси ва Лукас Биглия гол кирита олмади. Чили таркибида Артуро Видаль 11 метрлик жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.
Ўтган йили ҳам Чили терма жамоаси Аргентина билан финалда тўқнаш келиб, айнан пенальтилар сериясида ғалаба қозонганди.
Қайд этиш жоиз, бу йилги турнирда Аргентина ва Чили гуруҳ босқичида бир-бирига тўқнаш келган ва ўшанда Аргентина 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Америка Кубоги–2016. Финал
Аргентина – Чили 0:0
Пенальтилар серияси: 2:4Аргентина – Ромеро, Отаменди, Рохо, Меркадо, Фунес Мори, Маскерано, Биглия, Банега (Ламела, 111), Ди Мария (Краневиттер, 57), Месси, Игуаин (Агуэро, 70).
Чили – Браво, Исла, Босежур, Хара, Варгас (Кастильо, 109), Видаль, Фуэнсалида (Пуч, 80), Арангис, Санчес (Силва, 104), Медель, Диас.
Огоҳлантиришлар: Диас (16), Маскерано (37), Видаль (37), Месси (40), Босежур (52), Арангис (69), Краневиттер (94).
Четлатишлар: Диас (28), Рохо (43).
Изоҳ (0)