Facebook ижтимоий тармоғи ҳамда Google компаниясига тегишли YouTube видеохостинги экстремистик руҳдаги видеоларни автоматик равишда блоклайдиган тизимни қўллай бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳининг ҳамда бошқа экстремистик руҳдаги видео материалларини блоклаш учун Facebook ва YouTube муаллифлик ҳуқуқини бузган материалларни ўчириш технологиясини қўллайди. Ушбу технология бир хил видеоларни қайта юклаш олдини олади.
Ушбу масала юзасидан компаниялар вакиллари ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)