АҚШ президенти Барак Обама Буюк Британияда иштирокчиларининг кўпчилиги мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун овоз берган референдум натижалари ҳақида хабардор этилди. У яқин вақт ичида мазкур натижаларни Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 24 июнь, жума куни Оқ уй томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Президент Бирлашган Қироллик референдумидан келиб тушаётган натижалар ҳақида хабардор этилди», — дейилади баёнот матнида.
Барча 382 сайлов участкасидаги бюллетенлар ҳисоб-китобига кўра, 23 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтган референдумда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши тарафдорлари ғалаба қозонди. Британияликларинг 52 фоизи (17,41 миллион киши) Британиянинг Евроиттифоқдаги аъзолигини тўхтатиши учун, 48 фоизи (16,14 миллион киши) эса бунга қарши овоз берди.
Изоҳ (0)