Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Тошкентда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши Бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Caravan

Фото: Caravan

Унда ШҲТ Бош котиби, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ижрочи котиби, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Тожикистон номидан ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши миллий қисмлари раислари иштирок этди.

Йиғилиш чоғида фаолиятни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, минтақа давлатларининг иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали яқин истиқболда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг устуворликлари ва асосий йўналишлари муҳокама қилиниб, шунингдек, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, туризм соҳасини ривожлантириш, юксак технологиялар йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширадиган майдончаларни ишга тушириш соҳасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши 2006 йил 14 июнда Шанхай шаҳрида таъсис этилган бўлиб, ШҲТга аъзо давлатларнинг бизнес-жамиятлари вакилларини бирлаштиради. Ташкилотнинг мақсади ишбилармонлик ва молия доиралари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тўғридан-тўғри алоқалар ва мулоқотни йўлга қўйиш, кўп томонлама лойиҳаларнинг амалий илгари сурилишини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат