Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудлар масаласида тутган йўлини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда у ШҲТ Тошкент саммити доирасида 23 июнь, пайшанба куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан ўтказилган музокаралари чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: «Синьхуа»

Фото: «Синьхуа»

«Пекиннинг Жанубий Хитой денгизи масаласида тутган йўлини тушунишим ва тўлиқ қўллаб-қувватлашимни билдираман. Мазкур муаммога кенг тус беришга қаратилган исталган саъй-ҳаракатларга қаршиман», — дея таъкидлаган Тожикистон президенти. 

Маълумот учун, Хитой ўнлаб йиллар давомида Жанубий Хитой денгизидаги бир қатор оролларнинг ҳудудий мансублиги масаласида бир неча мамлакатлар, жумладан, Вьетнам, Бруней, Малайзия ва Филиппин билан баҳс олиб бормоқда. Ушбу минтақада углеводородларнинг салмоқли захиралари аниқланган, шунингдек, бу ердан муҳим денгиз савдо йўллари ўтади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди