Шу йилнинг июлида Instagram сервисида фотосуратларга изоҳлар ва профилдаги тавсифлар матнини автоматик тарзда таржима қилиш функцияси жорий этилади. Бу ҳақда, компания блогидаги хабарга асосланиб, TJournal ёзмоқда.
«Instagram ҳамжамияти биз ўйлагандан кўра тезроқ ўсиб, глобаллашиб бормоқда. Сиз яқинда буни ўзингиз гапирадиган тилдан қатъий назар ҳис этишингиз мумкинлигидан жуда хурсандмиз», — дейилади корпоратив блогдаги хабарномада.
Изоҳ (0)