Россиянинг Краснодар ўлкасида стоматология марказининг жарроҳлик бўлими бошлиғи Олег Цимбалов «Йил шифокори» танлови мукофотини қўлга киритди ва мазкур пулларни олти ёшли қизчанинг даволаниши учун беришга қарор қилди. Бу ҳақда «Такие дела» нашри хабар бермоқда.
Цимбалов томонидан лейкоз хасталигига чалинган Маргарита Литовка учун берилган ярим миллион рублга даволаш учун зарур бўлган дори воситалари харид қилинади.
Олти ёшли Маргаритани даволаш учун оиланинг етарли маблағи бўлмаган.
Олег Цимбаловнинг сўзларига қараганда, пулларни касал болани қутқариш учун бериш бу энг тўғри қарордир. У бутун Россия даражасида тан олиниши унга шифокор сифатида энг яхши мукофот эканлиги, пул мукофотини эса эзгу ишга йўналтириш кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)