АҚШ мезбонлик қилаётган Америка Кубоги–2016 турнирининг дастлабки ярим финал учрашувида АҚШ терма жамоаси Аргентина футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, аргентиналиклар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Эзекьель Лавесси ҳисобни очган бўлса, Лионель Месси 32-дақиқада Аргентинанинг устунлигини оширди. 50 ва 86-дақиқаларда Гонсало Игуаин рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Шундай қилиб, Херардо Мартино шогирдлари мусобақанинг финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда Аргентина термаси Чили ва Колумбия ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
Америка Кубоги–2016. Ярим финал беллашуви22 июнь, чоршанба
Изоҳ (0)