Мексиканинг Оахака штатида юзага келган оммавий тартибсизликлар оқибатида қурбон бўлганлар сони ўн кишига етди. Штатда ўқитувчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашув юзага келган эди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Аввалроқ саккиз нафар қурбон ва 100 дан ортиқ одамнинг жабрланганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Штат бош прокурори Хоакин Карилльонинг маълум қилишича, етти киши ўқ жароҳати, яна бир киши портловчи модданинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида ҳалок бўлган. Унинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганлардан ҳеч бири ўқитувчи бўлмаган.
Ўқитувчилар ва полициячилар ўртасидаги тўқнашув 19 июнь, якшанба куни юзага келган эди. Намойишларга мамлакат президенти томонидан таълим соҳасида ишлаш ҳуқуқини берувчи нормаларни кескинлаштириш бўйича жорий қилинган таълим ислоҳоти сабаб бўлди.
Изоҳ (0)