Бугун, 21 июнь куни «Толибон» ҳаракатининг жангарилари Афғонистон жанубида бир нечта машина ва автобусларни тўхтатиб, ўнлаб йўловчиларни гаровга олди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, ҳодиса Ҳилманд вилоятининг Герешк уездида содир бўлган. Жангарилар томонидан ҳозирча ҳеч қандай талаблар қўйилмади.
Май ойининг охирида толиблар Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Қундуз вилоятида иккита ҳолатда 250 нафардан зиёд йўловчиларни гаровга олганди. Уларнинг аксарияти кейинроқ озод этилди, асирларнинг бир қисми отиб ўлдирилди.
Айни дамда «Толибон» қўлида 20 нафардан зиёд, шу жумладан, Қундуз вилояти хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари асир тутилмоқда.
Изоҳ (0)