Россиянинг Нальчик шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари уйлардан бирига беркиниб, уларга қарата ўқ узган жангарини йўқ қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Дастлабки маълумотларга кўра, федерал кучлар ходимларига қарата ўқ узган жангари йўқ қилинди», – деди куч тузилмаларидаги манба.
Қайд этилишича, Шота Руставели кўчаси атрофида аксилтеррор операцияси режими давом этмоқда. Махсус режим Нальчик шаҳрида 18 июнь куни эрталаб жорий этилди.
«Нальчик шаҳрида 07:00 дан бошлаб аксилтеррор операцияси ўтказилмоқда, шу сабабли аксилтеррор операцияси режими жорий этилди», – дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)