АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби Америка ҳукумати Европа Иттифоқининг Қримга қарши санкцияларни узайтириш қарорини маъқуллашини маълум қилди. Бу ҳақда, департамент сайтида қолдирилган хабарга таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Биз Европа Иттифоқининг Қримга нисбатан санкцияларни узайтириш қарорини маъқуллаймиз», — деди у.
Кирбининг аниқлик киритишича, АҚШнинг санкциялари ҳам ўз кучида қолади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Қримга нисбатан санкцияларни 2017 йилнинг 23 июнига қадар узайтирганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)