Европа Чемпионатининг «E» гуруҳида кураш олиб бораётган Италия терма жамоаси Бельгиядан кейин Швецияни ҳам таслим қилишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг 88-дақиқасида Эдер томонидан киритилган ягона гол Антонио Конте жамоасига ғалаба келтирди. Қайд этиш керак, «скуадро адзурра» 1-турда Бельгияни 2:0 ҳисоби билан мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
2-турдан кейин Италия очколари сонини 6 тага етказиб, муддатидан аввал нимчорак финал иштирокчисига айланди. Швеция эса 1 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Назарий жиҳатдан Златан Ибраҳимович ватандошларида гуруҳдан чиқиш имконияти сақланиб турибди.
Маълумот учун, Швеция Евро—2016 нинг 1-турида Ирландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
[wpse_match id="351442" show_title=1]
Изоҳ (0)