Россияга қўшиб олинганидан сўнг Қримга нисбатан Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган чеклов чоралари яна бир йилга узайтирилди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Янги қарорга мувофиқ, Европа компаниялари ҳамда ЕИ давлатлари фуқароларига Қримга инвестициялар киритиш, ярим оролда кўчмас мулк харид қилиш, бу ерга турли товар ва хизматлар экспорт қилиш, Қрим товарларини импорт қилиш тақиқланади. Тақиқ 2017 йилнинг 23 июнига қадар амал қилади.
Бундан ташқари, санкциялар туризм соҳасидаги ҳамкорликни ман этади.
Изоҳ (0)