Испаниянинг Моания шаҳрида жойлашган Posito баридаги камералардан бири официант қизнинг тезкор реакцияси эвазига қийин ҳолатда стакан синишининг олдини олган лавҳани суратга туширди, деб хабар бермоқда TJournal.
Раковинага тескари ҳолатда турган официант қиз тушиб кетаётган стаканни товони билан раковина томон аниқ йўллади. YouTube фойдаланувчилари официант қизнинг хатти-ҳаракатини ҳазил тариқасида Криштиану Роналду ва Лионель Мессига ўхшатди.
Изоҳ (0)