Евро—2016 гуруҳ босқичида Англия билан дуранг ўйнаган ва Словакияга имкониятни бой берган Россия миллий терма жамоасида бош мураббий ўзгаради. Бу ҳақда «Чемпионат» «Спорт_инсиде»нинг Twitter’даги саҳифасига асосланиб хабар берди.
Хабарда келтирилишича, Евро—2016 да Россия қайд этаётган натижалар сабаб мамлакат Футбол Уюшмаси янги бош мураббий излаш ишларини бошлаб юборган.
Қайд этиш керак, Москванинг «ЦСКА» клуби устози ҳисобланган Леонид Слуцкий 2015 йилнинг август ойида Россия миллий терма жамоасини италиялик мутахассис Фабио Капеллодан қабул қилиб олганди. Унинг бошчилигида россияликлар Франция мезбонлигидаги Евро—2016 мусобақасига йўлланма олди.
[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/rossiya-terma-jamoasining-yevrodagi-ishtiroki-haqida-qanday-fikrdasiz"]
Изоҳ (0)