GM Operations Uzbekistan компанияси вакиллари Бухоро шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган «Мурруват» номли мактаб ва меҳрибонлик уйига ушбу ҳудуддаги Chevrolet расмий дилерлик маркази ходимлари билан биргаликда ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати.
Ташриф давомида One World Play Project лойиҳаси доирасида болажонларга Chevrolet бренди остидаги 300 дан зиёд коптоклар топширилди.
Ўтиб кетган бўлишига қарамай, меҳмонлар тарбияланувчиларни «Болаларни ҳимоя қилиш куни» билан табриклади ва тўпларни уларга топширди. Совғалар топширилганидан кейин болалар меҳмонлар билан биргаликда турли ўйинларни ўйнаш билан тўпларни синовдан ўтказди.
Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларга қувонч бағишлагани учун GM компанияси ва дилерларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳ (0)