ИШИД террорчи гуруҳининг Ливиядаги қаноти етакчиларидан бири Бенгази шаҳрида Ливия авиацияси томонидан ўтказилган операция чоғида яраланди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалда аниқлаштирилишича, гап Асида лақабли жангари Аҳмад Ҳасан ал-Мшити ҳақида кетмоқда. У 2013 йилдаги қирғинларга алоқадорликда гумон қилиниб, кўпдан буён Ливия ҳукумати томонидан қидирилмоқда. АҚШда Аҳмад Ҳасан ўша йилнинг декабрида Бенгазида «Роланд» халқаро мактаби ўқитувчиси, америкалик Рон Смитни ўлдиришда гумон қилиниб қидирилаётганлар рўйхатида туради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)