Тожикистон Олий суди исёнчи генерал, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзоданинг 12 сафдошига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда 14 июнь, сешанба куни маҳаллий матбуот маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳукм қилинганларнинг қариндошларидан келиб тушган маълумотга кўра, суд Садриддин Неъматов ва Сирож Одинаевни умрбод қамоқ жазосига, Амрулло Нуровни эса 23 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилган.
Қолган тўққиз нафар ҳукм қилинганларнинг исмлари ва ҳукм мазмуни ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 4 сентябрь куни Назарзоданинг гуруҳи Тожикистон ИИВнинг Ваҳдат шаҳар бўлимига ва Душанбе ички ишлар органлари махсус бўлинмасига ҳужум қилган эди.
Ушбу гуруҳни йўқ қилиш бўйича операция 16 сентябрга қадар давом этиб, унинг натижасида генералнинг ўзи, унинг ўринбосари, полковник Жунайдулло Умаров ва Назарзода гуруҳининг 25 нафар аъзоси ўлдирилган эди. Шунингдек, исёнга алоқадорликда гумон қилиниб 200 дан ортиқ одам қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)