АҚШнинг Microsoft корпорацияси LinkedIn ижтимоий тармоғини сотиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иккала компания директорлар кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланган шартнома шу йилнинг охирига қадар ёпилиши режалаштирилмоқда. CNBC телеканалининг билдиришича, шартнома нархи 26,2 миллиард долларни ташкил этади (акциясига 196 доллар). LinkedIn раҳбари Жефф Вайнер ижтимоий тармоқни бошқаришда давом этади.
LinkedIn ижтимоий тармоғига 2003 йилда Калифорнияда асос солинган. Платформа бизнес алоқаларини йўлга қўйиш имкониятини беради. Компаниянинг Нью-Йорк фонд-биржасидаги капитализацияси 20 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)