Тўрт кишини ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс билан тушилган фотосурат боис Туркия полициясининг уч ходими вазифасидан четлаштирилди. Воқеа юзасидан хизмат тергови бошланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аталай Филиз серияли қотил ҳисобланиб, тўрт кишини ўлдиргани учун ҳибсда тутилмоқда. Анқара хавфсизлик бошқармаси ходими у билан селфи тушди. Бу суратни унинг измирлик ҳамкасби ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди. Суратга олиш жараёнини эса бошқа бир полициячи видеога олиб турди. Бу материалларнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиши жамоатчилик орасида ва матбуотда баҳсларни келтириб чиқарди.
Полиция раҳбарияти учала ходимни тергов тугагунига қадар ишдан четлаштириб туришга қарор қилди.
Изоҳ (0)