Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автобуснинг жарга қулаб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 12 киши оғир шикастланиш олди. Бу ҳақда, штат полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, авария 11 июнь, шанба куни тушдан кейин штат маркази Симладан 80 километр масофада жойлашган Дарлагхат қишлоғи яқинидаги трассанинг мураккаб қисмида юз берган.
Аварияга кўчки оқибатида йўл ёқасининг ўпирилиши сабаб бўлган. Ҳайдовчи буни пайқамаган.
50 нафар йўловчиси бўлган автобус 50 метрдан ортиқ баландликдан қулаб тушганидан сўнг дастлаб йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳудудга маҳаллий аҳоли етиб келган. Кейин қутқарув ишларига полиция ҳам қўшилган. Воқеа жойида беш киши ҳалок бўлган, 12 нафари жиддий шикаст еган. Қолганлар енгил лат еган ёки тирналишлар билан қутулган.
Изоҳ (0)