Таиланд пойтахти Бангкокни Чонбури провинцияси билан боғлайдиган тезкор трассада содир бўлган ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Микроавтобуснинг ғилдираги ёрилиши оқибатида машина йўл четига чиқиб кетди ва ағдарилди. Автобус йўловчиларининг 11 нафари ичкарида қамалиб қолди ва транспорт воситасида ёнғин бошланганида, ундан чиқа олмади.
Жароҳатланган тўрт йўловчи шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)