Ливиянинг Бенгази шаҳрида содир этилган теракт оқибатида икки киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
10 июнь, жума кечаси шаҳар марказидаги ас-Салмоний туманида миналаштирилган автомобиль ҳавога учирилди.
Ливия ҳукумат қўшинлари кўпдан буён Бенгазида ўрнашган экстремистик гуруҳларга қарши курашиб келмоқда. Февраль ойининг охирида ўтказилган операция натижасида 2014 йилдан бери радикаллар қўлида бўлган ал-Лисий квартали қайтариб олинди. Ҳарбийлар, шунингдек, «Рафалло ас-Сахатий бригадалари» радикал гуруҳининг штабини забт этди.
Изоҳ (0)