Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Калуга вилояти губернатори Анатолий Артамонов Россия президенти билан ишчи учрашув чоғида Москва вилояти билан чегарада қуриладиган оилавий дам олиш маскани лойиҳасини тақдим этди, деб ёзади «Вести».

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

«Россиянинг сеҳрли олами» мажмуаси бир нечта мавзули боғлардан иборат бўлиб, улардан бирида, масалан, болалар интерфаол, ўргатувчи дастурлар билан шуғулланиши мумкин. Мажмуа ҳудудида меҳмонхоналар, дунёдаги энг катта аквапарк қурилади.

Артамонов президентга маълум қилишича, лойиҳа қиймати 4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

«Инвесторлар бунда давлат иштирокини талаб қилмаяпти, улар шунчаки лойиҳа маъқулланишига ишонч ҳосил қилмоқчи. Биз ўз томонимиздан, албатта, уни маъқулладик. Сиз ҳам қўллаб-қувватласангиз, уларда ишонч кўпроқ бўларди», — дея аниқлик киритди губернатор.

«Албатта, мамнуният билан», — дея таъкидлади Россия президенти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди