Екатеринбургнинг «Кольцово» аэропортида Airbus самолёти қўнди, унинг командири эса экипаж ҳаётига хавф солинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«А-330 ‘Жанубий Сахалинск–Москва’ ҳаво кемаси командири ‘Кольцово’да мажбурий қўнишни сўради, кабина экипажининг ҳаёти ва соғлиғига хавф борлигини билдирди, шунингдек, учиш-қўниш майдонига ‘тез ёрдам’ ҳамда полиция келишини сўради», — маълум қилди «Интерфакс»нинг аэропортдаги манбалари.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)