Ҳозирда АҚШ Федерал қидирув бюроси терговчиларининг эътибори Клинтон махфий жўнатмаларининг асослилигини текширишга қаратилган. Бу ҳақда Wall Street Journal газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Америка дипломатларининг Покистонда экстремист деб тахмин этилаётганларга зарба бериш учун учувчисиз учар қурилмаларни қўллашга алоқадор қонуний ваколатларига доир махфий ёзишмалари Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат департаментини бошқарган пайтда (2009—2013) унинг шахсий электрон почта қутисига юборилган.
Нашрнинг маълум қилишича, 2011—2012 йилларда дипломатлар «Марказий разведка бошқармаси» ва «дрон» сўзларини ишлатмасдан, фикрларини эҳтиёткорлик билан ифодалаган.
Ёзишмалар Клинтоннинг шахсий электрон почтасига юборилган ва Нью-Йоркнинг чекка қисмидаги уйида ҳимоя қилинмаган серверда сақланган.
Изоҳ (0)