Instagram’да АҚШ президенти Барак Обама кортежининг Парк Авенюдан (Нью-Йоркнинг марказий кўчаларидан бири) ўтиши пайтида олинган бир видеолавҳа эълон қилинди. Унда полиция занжиридан ўтиб кетишга уринган велосипедчининг қўллари қайрилиб, асфальтга ётқизилгани акс этган, деб хабар бермоқда TJournal.
Айтилишича, эркак тўсиқларнинг йўқлиги боис кўча ёпилганини пайқамаган. Яқинлашаётган кортежга юз буриб турган полициячилар велосипедчи Парк Авенюга чиқиб кетай деганида уни кўриб қолган. Эркакни мотоциклчилар уриб кетиши ёки унинг ўзи президентга хавф туғдириши мумкин эди.
Велосипедчи дарҳол йиқитилди ва унинг қўлига кишан солинди. Кортеж муаммоларсиз ўтди. Шу билан бирга, Обаманинг Манхэттендан ўтиши йўлларда тирбандлик келтириб чиқарди.
Велосипедчининг исми-шарифи ошкор қилинмаяпти, у 59 ёшдаги эркак эканлиги маълум, холос. Полиция велосипедчи жамоат тартибини бузгани учун судга чақирув қоғози олганини тасдиқлади.
https://www.instagram.com/p/BGaSn7pwHb-/
Изоҳ (0)