9 июнь куни Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида мустақилликнинг 25 йиллиги ҳамда 9 июнь — Халқаро архивлар кунига бағишланган «Мустақил юрт архивлари» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Давра суҳбати «Ўзархив» ҳамда кинофотофоно ҳужжатлари архиви томонидан ўтказилди.
Тадбир доирасида «Ўзбекистон архивлари: кеча ва бугун» номли фотокўргазма ташкил этилди. Унда Ўзбекистон архивларининг мустақилликкача ва мустақиллик давридаги фаолияти солиштирма шаклида ёритиб берувчи фотосуратлар намойиш этилди.
Давра суҳбатида «Ўзархив» агентлиги тизимидаги архивлар вакиллари, фахрли меҳмонлар, Яшнобод қурилиш касб-хунар коллежи ҳамда Юнус Ражабий номидаги Тошкент Педагогика коллежи талабалари иштирок этди. Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви етакчи архивчиси А. Абдуқодирова, катта илмий ходими Н. Мирзаев ва бошқалар чиқиш қилди.
Фахрий меҳмон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Аброрхўжаев Ўзбекистон архивларининг ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти тўғрисида фикр билдирди.
Шунингдек, тадбирда алоҳида қимматли архив ҳужжатларидан тайёрланган, муассаса фаолиятини ёритувчи видеоролик ва тарихий киноҳужжатлардан лавҳалар намойиш этилди.
Изоҳ (0)