Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев яна эварали бўлди. Унинг набираси — Ойсултон Назарбоев қиз кўргани ҳақида Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзмоқда Tengri News.
Давлат раҳбарининг набираси, шунингдек, ижтимоий тармоққа рафиқаси Алиманинг ҳомиладорликдаги суратини жойлаштирди.
Ўтган йилнинг сентябрида Ойсултоннинг акаси — Нурали Алиев ўғилли бўлган эди. Нуралининг оиласидаги тўртинчи фарзандга Анвар деб исм қўйилган эди.
Изоҳ (0)