АҚШ мезбонлик қилаётган Копа Америка—2016 нинг «B» гуруҳида иштирок этаётган Бразилия терма жамоаси турнир стартидан буён энг йирик ғалабага эришди.
Гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилган Гаитига қарши саф тортган бразилиялик футболчилар 7:1 ҳисобида устун келди. Беллашувда «Ливерпуль» клуби аъзоси Филипе Коутиньо хет-трик қайд этди. Хитойнинг «Бейцзин Гоан» клуби вакили Ренато Аугусто ўз номини таблога икки бор ёздирган бўлса, Габриэл ҳамда Лукас Лима бир мартадан гол урди.Мазкур ғалаба Бразилия терма жамоасини гуруҳ пешқадамига айлантирди. Дунга жамоаси каби 4 очко тўплаган Перу 2-турда Эквадор билан дуранг ўйнади. 13-дақиқага келиб эквадорликлар иккита гол фарқи билан ортда бораётганди. 48-дақиқага қадар улар бу фарқни йўққа чиқара олди.
«B» гуруҳида сўнгги тур беллашувлари 13 июнь тонггида бўлиб ўтади. Гуруҳда етакчилик қилаётган Бразилия ва Перу термалари унда ўзаро майдонга тушса, Эквадор ва Гаити иккинчи жуфтликни ташкил қилади.
Копа Америка—2016 «B» гуруҳи. 2-тур 9 июнь, пайшанба
Изоҳ (0)