«Жабҳат ан-Нусра» экстремистик гуруҳи жангариларининг Алеппони ўққа тутиши оқибатида бир сутка давомида 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсонлар жабрланди. Бу ҳақда, Россиянинг Сурия ҳудудида душман томонларни яраштириш бўйича марказига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар курдлар истиқомат қиладиган Шайх Мақсуд кварталини ҳамда Хандрат аҳоли яшаш пунктини қўлга олишга урингани айтилмоқда.
Ҳужумлар муваффақиятсиз якунлангач, бу ҳудудлар миномётлардан ва бошқа қуроллардан ўққа тутилди. Жангарилар Костелло тумани ҳамда Муҳаим-Хандрат аҳоли яшаш пунктидан туриб ўт очди. Уларнинг зарбаларига ҳам ҳукумат кучлари, ҳам тинч аҳоли вакиллари нишон бўлди.
Изоҳ (0)