Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

7 июнь, сешанба куни бутун Кения бўйлаб электр энергияси етказиб берилиши тўхтаб қолишига маймун сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: EPA

Фото: EPA

«Маймун ‘Житару’ гидроэлектростанцияси томига чиқиб, трансформаторга қулаб тушган ва унинг ишдан чиқишига сабаб бўлган. Бу эса ГЭСдаги бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлаши ва 180 мегаваттдан ошиқ йўқотишга, бунинг оқибатида умуммиллий миқёсда электр таъминоти узилишига олиб келган», — дея маълум қилинган мамлакатдаги энг йирик KenGen (Kenya Electricity Generating Company) энергетик компанияси баёнотида. 

Компания унинг объектлари ёввойи ҳайвонлардан электр тўсиқлар билан ажратилганини таъкидлаб, мазкур «фавқулодда ҳолат»дан афсус билдирган. Шунингдек, бундай ҳодисалар олдини олиш учун қўшимча чоралар кўришга ваъда берган. 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди