АҚШда давом этаётган футбол бўйича Копа Америка—2016 мусобақасида чорак финалнинг биринчи иштирокчиси аниқланди. «А» гуруҳининг 2-турида Парагвайни таслим қилган Колумбия терма жамоаси муддатидан аввал 1-ўринни ўзи учун кафолатлаб қўйди.
Парагвайга қарши беллашувнинг биринчи бўлимидаёқ колумбияликлар икки бор муваффақият қозонди. 2-дақиқада Карлос Бакка ҳисобни очиб берган бўлса, 30-дақиқада Хамес Родригес ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қайд этиш керак, мезбон АҚШ терма жамоасига қарши очилиш ўйинида ҳам «Реал» аъзоси Хамес Родригес гол уришга муваффақ бўлганди.
Учрашувнинг 71-дақиқасига келиб Виктор Айяла ҳисобни 1 тага қисқартиришга эришди. Бироқ бу гол амалда Парагвайни мағлубиятдан қутқариб қололмади. Қўшимчасига 81-дақиқада Оскар Ромеро майдондан четлатилиб, парагвайлик футболчиларни қийин аҳволда қолдирди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда АҚШ Коста-Рикага имконият қолдирмади — 4:0. 9-дақиқада Клинт Дэмпси пенальтидан ҳисобни очиб берган бўлса, кейинроқ Жейрмейн Жонс, Бобби Вуд, Грэм Зуси каби футболчилар ҳам ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.
Гуруҳдаги 3-тур беллашувлари 12 июнь тонггида бўлиб ўтади. Унинг доирасида АҚШ ва Парагвай терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилса, гуруҳ пешқадамлигини муддатидан аввал қўлга киритган Колумбия Коста-Рикани имтихон қилади.
Копа Америка—2016 «А» гуруҳи. 2-тур 8 июнь, чоршанба
Колумбия — Парагвай 2:1
Голлар: Карлос Бакка, 12 (1:0). Хамес Родригес, 30 (2:0). Виктор Айяла, 71 (2:1).Четлатиш: Оскар Ромеро, 81 (П).АҚШ — Коста-Рика 4:0
Голлар: Клинт Дэмпси, 9-пен (1:0). Жейрмейн Жонс, 37 (2:0). Бобби Вуд, 42 (3:0). Грэм Зуси, 87 (4:0).Ў | Жамоа | Ў | Ғ | Д | М | Т/Н | О |
1 | Колумбия | 2 | 2 | 2 | 0 | 4:2 | 6 |
2 | АҚШ | 2 | 1 | 0 | 1 | 5:2 | 3 |
3 | Парагвай | 2 | 0 | 1 | 1 | 1:2 | 1 |
4 | Коста-Рика | 2 | 0 | 1 | 1 | 0:4 | 1 |
Изоҳ (0)