Германиянинг Штутгарт шаҳрида давом этаётган, мукофот ҳамғармаси 620 минг еврога тенг Mercedes Cup–2016 теннис турнирининг яккалик баҳсларини илк даврада якунлаган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жуфтликлар баҳсини ҳам биринчи даврада тугатди.
Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, украиналик Илья Марченко билан тандем ҳосил қилган 29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи америкалик ака-ука Боб ва Майк Брайанларга қарши кортга чиқди. 43 дақиқа давом этган беллашувда америкалик дуэт 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, Денис Истомин Mercedes Cup–2016 теннис турниридаги иштирокини бутунлай якунлади.
Маълумот ўрнида, жуфтликлар баҳси биринчи даврасида иштирок этиб, кейинги босқичга чиқа олмаган дуэт 3 130 еврога эга бўлади, аммо рейтинг очкоси берилмайди.
Изоҳ (0)